«номусга тегиш» тегли мақолалар


Қашқадарёда қизнинг номусига тегиш билан таҳдид қилиб, жараённи видеога олган шахсларга нисбатан жиноий иш очилди
26 апрель 2024, 12:21

Қашқадарёда қизнинг номусига тегиш билан таҳдид қилиб, жараённи видеога олган шахсларга нисбатан жиноий иш очилди

Қашқадарёда йигит вояга етмаган қизни ечинишга мажбурлаб, жинсий тегажоғлик қилгани ва калтаклагани видеоси тарқалди. Ҳолат болалар омбудсмани назоратига олиниб, йигит ва жараённи видеога олган шахсга нисбатан жиноий иш очилди.

Фарғонада 11 ёшли қиз зўрлаб, ўлдириб кетилгани юзасидан уч ўсмирга ҳукм ўқилди
17 январ 2024, 15:06

Фарғонада 11 ёшли қиз зўрлаб, ўлдириб кетилгани юзасидан уч ўсмирга ҳукм ўқилди

Фарғона шаҳрида 11 ёшли қизнинг мурдаси зўрлаш аломатлари билан топилганди. Суд иш бўйича уч нафар гумонланувчига нисбатан ҳукм чиқарди. Уларнинг иккиси 13 ва 14 йилга озодликдан маҳрум қилинди. Бирига нисбатан эса 2 йилга озодликни чеклаш жазоси тайинланди.

Меҳрибонлик уйи қизлари билан жинсий алоқа қилган мансабдорларга нега 3 йил қамоқ жазоси берилди?
3 ноябр 2023, 22:49

Меҳрибонлик уйи қизлари билан жинсий алоқа қилган мансабдорларга нега 3 йил қамоқ жазоси берилди?

Бош прокуратура ва Олий суд масъуллари Хоразмдаги меҳрибонлик уйи тарбияланувчилари билан жинсий алоқа қилган 2 собиқ амалдорга чиқарилган ҳукм тўғри малакаланганини таъкидлади. Процессуал ҳаракатларда номусга тегиш ҳолати топилмади, деди бош прокурор ўринбосари Светлана Артикова.

Тошкент вилоятида 13 ёшли қизни зўрлаган эркак 15 йилга қамалди
18 октябр 2023, 15:45

Тошкент вилоятида 13 ёшли қизни зўрлаган эркак 15 йилга қамалди

Қибрайда 2019 йилда 13 ёшли қиз 27 ёшли қўшниси томонидан зўрлангани ҳақида хабар берилган эди. Суд жиноятчига нисбатан 15 йил муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинлади.

Қорақалпоғистонда эркак 13 ёшли қўшни қизнинг номусига текканликда гумонланиб ушланди
5 сентябрь 2023, 15:01

Қорақалпоғистонда эркак 13 ёшли қўшни қизнинг номусига текканликда гумонланиб ушланди

Элликқалъа туманида 13 ёшли қизни қўшни эркак зўрлагани айтилмоқда. Гумонланувчи ушланди, унга нисбатан жиноят иши қўзғатилган.

Самарқандда 61 ёшли аёлни зўрлаганликда гумонланиб, қидирувга берилган эркак қўлга олинди
5 сентябрь 2022, 14:38

Самарқандда 61 ёшли аёлни зўрлаганликда гумонланиб, қидирувга берилган эркак қўлга олинди

Самарқанд вилояти Пастдарғом туманида 1961 йилда туғилган аёлнинг номусига тегганликда гумонланган ва қидирувга берилган шахс Жиззах вилоятида ушланди. Қўлга олиш жараёнида у Айдар-Арнасой кўли ортидаги чекка ҳудудлардан бирига яширингани аниқланди.

Тошкентда қашқадарёлик қиз «участкавой» зўрлаганини маълум қилди
3 август 2022, 22:27

Тошкентда қашқадарёлик қиз «участкавой» зўрлаганини маълум қилди

Қашқадарёлик қиз Тошкентда профилактика инспектори томонидан зўрлангани ва ундан ҳомиладор бўлиб қолганини маълум қилди. ИИО ходими уларнинг мулоқоти ўзаро келишув асосида бўлганини таъкидлаб, терговга далил сифатида видео тақдим этди. У қизнинг ҳомиладор бўлишига алоқаси йўқлигини ҳам айтган.

Термизда вояга етмаган қизни зўрлаган шахсга жиноят иши қўзғатиш рад этилган
9 апрель 2021, 20:13

Термизда вояга етмаган қизни зўрлаган шахсга жиноят иши қўзғатиш рад этилган

Термизда мактаб ўқувчиси бўлган вояга етмаган қизнинг номусига тегиш ҳолати Сенатнинг Мудофаа ва хавфсизлик масалалари қўмитаси томонидан назоратга олинди. Сенатор Фарҳод Боқиев шаҳар ИИО ФМБ жиноят ишини қўзғатишни рад этгани ва бир йилдан зиёдроқ вақт мобайнида гумондорга чора кўрилмаганини маълум қилди.


"Газета.uz"да рўйхатдан ўтиш

Қўшимча имкониятларга эга булиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг